Линклар

logo-print

Тожик-ўзбек чегарасида тожикистонлик минадан ҳалок бўлди


Сўғд вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот марказидан олинган маълумотларга кўра, 27 ёшли тожикистонлик тожик-ўзбек чегарасидан Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний ўтаётган пайтда минага дуч келиб портлаган. У воқеа жойида ҳалок бўлган.

Расмий маълумотларга кўра, тожик-ўзбек чегарасига ўрнатилган миналардан ҳалок бўлган Тожикистон фуқаролари сони 73 кишига етган.

Ўзбекистон томони бир томонлама мина ўрнатган 2000 йилдан буён Сўғд вилоятида 155 киши тожик-ўзбек чегарасидаги миналардан зарар кўрганлиги айтилмоқда. Шулардан икки нафари Ўзбекистон фуқароларидир.
XS
SM
MD
LG