Линклар

Жаҳон банки: Хитой гуручининг 10 фоизи заҳарланган


“Янги Аср” нашрининг шу ҳафтадаги сонида 2007 йилдан бери олиб борилаётган тадқиқот натижаларга асосланиб, Хитойда етиштирилган гуручнинг тахминан 10 фоизи саноат соҳасидан атроф-муҳитга чиққан оғир металлар билан заҳарлангани айтилган.

Тадқиқот натижаларига кўра, гуруч таркибида асосан кон саноатидан чиққан кадмий, маргимуш, симоб ва бошқа заҳарли кимёвий моддалар топилган.

Айни пайтда Жаҳон банки Хитойда ичимлик суви сифати ёмонлашиб бораётганидан ҳам огоҳлантирди.

Ташкилот маълумотига кўра, ҳозирда хитойликларнинг салкам 800 миллиони тоза сув ичиш имкониятига эга эмас.

Жаҳон банки Хитой шаҳарларида ичимлик суви сифатини стандарт даражага етказиш учун Пекин расмийлари йилига 20 миллиард доллар сарфлаши лозимлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG