Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:18

Эронда ҳукумат ва мухолифат тарафдорлари тўқнашди


Саний Солеҳнинг дафн маросими, 16 феврал 2011 йилб Теҳрон
Саний Солеҳнинг дафн маросими, 16 феврал 2011 йилб Теҳрон
Томонлар ўртасидаги тўқнашув 14 феврал куни сўнги бир йил ичида ҳукуматга қарши уюштирилган энг йирик намойишда отиб ўлдирилган талаба Саний Солеҳнинг дафн маросимида юз берди.

Талабанинг ўлимида томонлар бир-бирини айблади.

Мухолифат Солеҳ намойишчилардан бири бўлганини иддао қилмоқда.

Ҳукумат эса хавфсизлик кучлари аъзоси бўлган Солеҳ Эрондаги “Халқ мужоҳидлари” партизан гуруҳи томонидан отиб ўлдирилганини таъкидламоқда.

Эрон Бош прокурори Муҳсиний Эжеий (Mohseni Ejeie) душанба куни намойиш ўтказишга чақирган мухолифат лидерлари Мир Ҳусайн Мусавий ва Меҳди Каррубийга қарши чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.

15 феврал куни Эрон парламенти депутатлари Мусавий ва Каррубийни жавобгарликка тортиш ва ўлим жазосига ҳукм қилишга чақирди.

- Мусавий ва Каррубий қатл этилиши керак, дея қичқирди Эрон парламенти аъзолари.

16 феврал куни давлат телевидениеси ҳукумат расмийлари “шайтон” мухолифат ҳаракатини қоралаш учун жума куни намойиш ўтказишга чақирганларини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG