Линклар

Москва метросида Ўзбекистон фуқароси ўлдирилди


Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, 15 феврал куни Москванинг "Тимирязевская" метро станциясига ўтиш йўлида бир эркакнинг жасади топилган.

Москва шаҳар ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, у орқасидан пичоқланган ва олган жароҳатлардан нобуд бўлган.

Ўлган шахс 35 яшар Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган.

Қотиллик юз берган жойга ўрнатилган кузатув камераларидаги видеоёзув ёрдамида орган ходимлари бу қотилликни содир этганликда гумонланган икки шахсни аниқлаган ва улар қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG