Линклар

logo-print

ЕИ Ливия раҳбарларини намойишчилар талабига эътибор қаратишга чақирди


Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалри бўйича олий комиссари Кэтрин Эштон Ливияда норозилар тинч намойиш ўтказишига рухсат берилиши ва ҳукумат улар қўяётган талабларга эътибор қаратиши лозим, дея баён қилди.

Эштоннинг бу баёнотини унинг матбуот вакили Мая Кочиянчич ўқиб эшиттирди.

- Биз Ливия расмийларини намойишда иштирок этаётган барча одамларнинг талаблари ва фуқаролик жамияти вакилларининг гапларга қулоқ солиш ва уларнинг ўз фикрларини эркин изҳор этишига рухсат беришга чақирамиз. Шунингдек, биз босиқлик ва зўравонликка йўл қўймасликка чақирамиз, деди Мая Кочиянчич.
XS
SM
MD
LG