Линклар

logo-print
Баҳрайн пойтахти Манама марказида ҳукуматга қарши намойишга чиққан минглаб одам 15 феврал куни рўй берган тўқнашувда нобуд бўлган намойишчининг дафн маросимида қатнашди.

Икки мингга яқин одам “Дур” майдонига чодирлар тикиб ўз талаблари бажарилмагунича майдонни тарк этмаслигини айтмоқда.

Намойишчилар сиёсий маҳбуслар озод этилиши, янги ҳукумат Қирол томонидан эмас, балки фуқаролар томонидан сайланиши, аҳоли учун иш ўринлари яратилиши, янги уй-жой қурилиши ҳамда аҳолининг аксарини ташкил этган шиаларнинг камситилишига чек қўйишни талаб қилмоқда.

Баҳрайнда АҚШ армиясининг 5-Флоти жойлашган.

Қўшма Штатлар Баҳрайндаги зўравонликлар хусусида “жиддий хавотир” билдирди.
XS
SM
MD
LG