Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:48

Зайниддин Асқаров: 16 феврал ҳукуматнинг фитнаси эди


1999 йил 16 феврал портлашлари ташкилотчиларидан бири сифатида 10 йилга қамоққа ҳукум қилинган Зайниддин Асқаров, кейинчалик қамоқдан туриб ҳориж матбуотига берган суҳбатида бу воқеаларни ҳукумат фитнаси дея атаган эди. Ўтган йилнинг ноябрида Асқаровнинг жасади Намангандаги уйига олиб келинди.


Ўзбекистон исломий ҳаракатининг етакчиларидан экани айтилган¸ 1971 йил Наманганда туғилган Зайниддин Асқаров 1999 йил мартидан бери 10 йиллик қамоқ жазосини ўтаëтган ва бу муддат тугаб унинг озодликка чиқиши кутилаëтган пайтда 2010 йил ноябр ойи бошида қамоқдан унинг жасади келтирилган эди.

Асқаров аввалига Ўзбекистон телеканалида портлашларни мухолифат уюштирди деб кўрсатма берган ва бу баëнотдан тўрт йил ўтиб 2003 йилда бу портлашларни ҳукумат уюштирди деб Озодлик ва бошқа хорижий радиоларга интервю берган эди.

Зайниддин Асқаровнинг бундан бир йил олдин Қаршидаги қизил зона қамоқхонасида жазо ўтаган¸ аммо унинг жасади айнан қайси қамоқхонадан чиқарилгани ҳозирча номаълум.

Зайниддин Асқаровнинг 2003 йил 26 ноябр куни Тошкент марказидаги МХХ биноси ертўласида Озодлик¸ БиБиСи ва Америка овози мухбирлари билан ўтказган суҳбатнинг тўлиқ аудио варианти билан танишишингиз мумкин. Бу аудиоëзув Озодлик архивидан олинди.









2010 йилнинг ноябрида Навоийдаги қамоқхонадан Зайниддин Асқаровнинг жасади унинг Намангандаги яқинларига элтиб берилди.
XS
SM
MD
LG