Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:11

Н.Бордюжа: МОда экстремистлар фаолияти кучайди


"Марказий Осиё минтақасида экстремистлар фаолиятида жонланиш кузатилмоқда".

Бу фикрни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби Николай Бордюжа Қирғизистон парламенти спикери Аҳмадбек Келдибеков билан ўтказган суўзлашувлари чоғида билдирди, деб хабар қилди ИТАР-ТАСС.

Бордюжага кўра, КХШТ Қирғизистон раҳбариятига "ички ва ташқи хавфсизликни" таъминлаши учун керакли барча чораларни кўрмоқда.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби Бишкекка 3 кунлик сафар билан душанба оқшомида келди. Бу ерда у Қирғизистон президенти, бош вазири ва бошқа расмийлар билан сўзлашувлар ўтказди.
XS
SM
MD
LG