Линклар

Мисрда талафотни санамоқдалар


Миср бўйлаб 25 январда бошланган оммавий норозилик акциялари давомида 365 киши нобуд бўлди.

Бу ҳақда кеча Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Соғлиқни сақлаш вазири Аҳмад Сами Фаридга кўра, эълон қилинган рақамга нобуд бўлган оддий фуқароларгина кирган. Бу ҳисобга полициячилар ва маҳбуслар орасидаги талафотлар кирмаган.

Миср матбуоти хабарларига қараганда, мамлакат бўйлаб норозилик чиқишлари ва иш ташлашлар давом этиб тургани сабабли мактаблар ва олий ўқув юртлари 27 февралгача ишламайди.

Душанбадан бошлаб ёпилган банклар якшанба куни очилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG