Линклар

logo-print

Яман. Бир томонда мухолиф,бир томонда тарафдор


Яман пойтахти Сана шаҳрида кеча мамлакатни 1978 йилдан бери бошқариб келаётган президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг мухолифлари ва тарафдорлари ўртасида янги тўқнашувлар бўлиб ўтди.

Сана университети биноси олдида йиғилган мухолифат тарафдорларига президент тарафдорлари қўлларида пичоқ ва тўқмоқлар билан ҳужум қилди.

Полиция томонларни ажаратишга уриниб кўрди лекин уддалай олмади.

Яманнинг жанубидаги Аден шаҳрида полициячилар норозилик намойиши иштирокчиларига қарата ўт очди, бир киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG