Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:13

Ироқда вазирлар ва депутатлар маоши қисқаради


Ироқ ҳукумати мавжуд ижтимоий норозиликлар оммавий тартибсизликларга айланиб кетиш хавфи сақланиб турган шу кунларда вазирлар ва парламент депутатлари маошларини қисқартирмоқчи.

Ироқ ҳукумати котиби Али ал-Алаақнинг чоршанба кунги баёнотига кўра, юқори лавозимли амалдорлар маошларини қисқартириш ҳисобига жорий йилда 19 млн доллар тежаш режалаштирилди.

Хусусан, Бош вазир Нури ал-Маликийнинг бир ойлик маоши 10 минг доллардан сал кўпроқ бўлади. Шу кунгача эса, Ироқ бош вазирининг ойлиги 27 минг доллар эди.

Ироқнинг Кут шаҳрида бўлиб ўтган норозилик намойишлари чоғида уч киши нобуд бўлиб, 27 киши яраланди. Намойишга чиққанлар ижтимоий таъминотни яхшилашни, порахўр амалдорларни жазолашни талаб қилди.
XS
SM
MD
LG