Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:30

АҚШ ҳуқуқ ҳимоячиларига кўмакни кучайтирмоқчи


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Америка ҳукуматининг турли давлатлар фуқаролик жамияти вакиллари билан биринчи стратегик мулоқотини очиб берди.

Вашингтонда ўтаётган мазкур учрашувда 20 дан зиёд мамлакат вакиллари қатнашмоқда. Мулоқот очилишида қилган чиқиши давомида Клинтон АҚШ нодавлат ташкилотлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига ёрдамни сезиларли даражада кўпайтиражаги тўғрисида хабар қилди.

- Шуни мамнуният билан айтиб қўймоқчиманки, биз фуқаролик жамиятига бўлаётган таҳдидларга қарши тураётганлар – ҳибсга олинган ҳуқуқ ҳимоячилари, маъмурлар тазйиғи остида яшаётган фаоллар ва цензура кўзини очирмаётган журналистларга молиявий ёрдам ҳажмини икки баравардан зиёдга кўпайтираяпмиз, деди Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби, шунингдек, ҳокимият босими остида фаолият кўрсатаётган нодавлат ташкилотларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун халқаро жамғарма тузилгани тўғрисида ҳам айтиб ўтди.
XS
SM
MD
LG