Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:26

"Халқаро амнистия" Ливия раҳбариятини инсофга чақирди


"Халқаро Амнистия" инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ливия раҳбариятини сиёсий фаолларни қувғин қилишни тўхатишга ҳамда тинч намойишлар ўтказишга рухсат беришга чақирди.

Сешанба ва чоршанба кунлари Ливиянинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланган Бенғозида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.

Гувоҳлар ва маҳаллий ахборот воситалари хабарига кўра, инсон ҳуқуқлари фаоли қўлга олинганидан ғазабланган намойишчилар хавфсизлик кучлари ва ҳукумат тарафдорлари билан тўқнашган.

16 февралга ўтар кечаси тош ва ёнилғи тўлдирилган шишалар билан қуролланган бир неча юз намойишчи автомобилларга ўт қўйган ва полиция билан тўқнашган.

Зўравонликлар пайтида 14 киши, жумладан, 10 нафар полиция ходими енгил жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG