Линклар

Роберт Блейк Тошкентда - "Twitter"да кузатиб боринг


АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси Роберт Блэйк/

АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси Роберт Блэйк/

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк 17 феврал куни расмий ташриф билан Тошкентга келди. Одатда президент Каримов билан учрашадиган Блейк бу гал Тошкентда вазир даражасида қабул қилинди.

Ушбу ташриф давомида Блейк Ўзбекистон расмийлари билан сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккинчи даврасини ўтказади, ҳамда Ўзбек-Америка бизнес форумида иштирок этади.
АҚШ дипломати шунингдек инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва маҳаллий билан журналистлар учрашади.

Блэйк ташрифигача АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида йиғилиб қолган энг ўткир масалаларга тўхталсак:

Хабарларга кўра, яқинда Ўзбекистон ўз ҳудуди орқали Афғонистонга ўтувчи АҚШ ва НАТО юклари учун транзит ҳаққини оширган.

АҚШ эса, ўзининг Ўзбекистонга бериладиган молиявий ёрдамини бир оз камайтирган.

Ўзбекистон томони АҚШ нинг Ўзбекистондаги собиқ дипломати Жон Пурнелнинг “Wikileaks” томонидан ошкор қилинган ёзишмалари борасида жавоб берганича йўқ. Ушбу ёзишмаларда АҚШ дипломати бевосита президент Каримов оила аъзоларининг уюшган жиноий гуруҳлар билан яқин алоқада эканлиги ҳақида ёзган эди.

АҚШ президенти Барак Обаманинг Миср ва Тунисдаги воқеалардан сўнг авторитар ҳукмдорларга қарата билдирган огоҳлантируви ҳам Ўзбекистон ҳовлисига отилган яна бир тош бўлди дейиш мумкин.

Муносабатларнинг мазкур ўткир қирраларини АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари асосан четлаб ўтиши кутилмоқда. Озодлик радиоси Роберт Блейк ташрифини “Twitter” ёрдамида қадамба- қадам кузатишга ҳаракат қилади.


Р. Блейк Тошкент расмийлари билан сўзлашувларни бошлади.

АҚШ элчихонаси вакилининг айтишича, Блейкга Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдулазиз Комилов ҳамроҳ.

АҚШ элчихонасининг айтишича, жаноб Блейк президент Каримов қабулида бўлмайди.

Блейк ташрифи давомида ҳам Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ҳамон элчисиз қолмоқда.

Жорж Крол 2010 йил июл ойида Обама томонидан элчи лавозимига тайинланганига қарамасадан Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ҳамон элчисиз қолмоқда

АҚШ элчиси вазифасини миссия раҳбарининг ўринбосари муваққат ишлар вакили Дуэйн Бутчек адо этмоқда.

Тошкент вақти билан 17:10 да якунланган Ахборот дастурида АҚШ расмийси ташрифи ҳақида лом-мим айтилмади. Кейинроқ айтилар.

Блейк эртага 18 феврал куни фуқаролик жамият вакиллари билан иккита учрашув ўтказади. Соат 11:00 ва 14:00 да.
Тошкент расмийлари Блейкнинг талабалар билан ҳам учрашувини уюштириб беришяпти.

АҚШ-Ўзбекистон бизнес форумида, етакчи деб айтилаётган компаниялар орасида GM ва Boeing ширкатлари бор.

GM мошиналарининг савдоси бўйича Ўзбекистон бозори тарихда илк бор 10 ўринни эгаллади.

Эртага 17:00 да Блейк матбуот брифингини ўтказади. Журналистлар билан мулоқот қисқа вақт давом этади, деди элчихона вакили.

19:00 да АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккинчи давраси якунланди

Сиёсий маслаҳатлашувларда Ўзбекистон томонидан Ташқи ишлар вазири Ғаниев ва унинг биринчи ўринбосари А. Комилов қатнашди

Сўзлашувларда иштирок этган манбаънинг айтишича, Ўзбекистон томони "ҳамкорликни чуқурлаштириш" иборасини тез-тез тилган олган.

Жаноб Блейк Озодликнинг Twitter лойиҳаси орқали эксклюзив баёнот берди.

Блейк Ўзбек расмийлари билан бўлиб ўтган сўзлашувлардан мамнун эканини айтди.

Блейк Озодлик радиосига: Сўзлашувларимизда биз учун устувор барча масалалар кўтарилди.

Блейк: Хавфсизлик,Афғонистонни барқарорлаштириш, иқтисодий ҳамкорлик ва инсон ҳуқуқлари масабаларини қамраб олдик.

Блейк: Умуман олганда прогресга эришдик ва сўзлашувларимиз алоқаларимизни кучайтиришга ёрдам беради.

Аммо Роберт Блейкнинг Тошкентга қилаётган сафарини маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳозирча ёритаётгани йўқ..

АҚШ элчихонасидан айтишларича, АҚШ делегациясининг деярли барча расмий тадбирлари якун топган.

Элчихона вакилига кўра, Блейк ҳозир Тошкентдаги талабалар билан учрашувда...

Роберт Блейк матбуот брифингини режадан аввалроқ Тошкент вақти билан соат бирда ўтказди.

Матбуот брингида, Блейк, ўз ташрифи - АҚШ нинг Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантиришга аҳд қилганидан даракдир- деди.

АҚШ Ўзбекистон ҳамкорлик ҳақида гапира туриб Блейк инсон ҳуқуқлари масаласини охирида тилга олди.

Блейк: АҚШ Ўзбекистоннинг Афғонистондаги халқаро ҳатти ҳаракатларга бераётган кўмагини жуда қадрлайди.

Блейк: Ўзбекистон ноҳарбий юклар учун Аф-га транзит йўлини очиб берди, электр етказиб беряпти ва темир йўл қуриб берди.

Блейк: Бу йилги бизнес маслаҳатлашувларга Ўзб-га АҚШ нинг етакчи 10 компанияси вакиллари келди.

Блейк: АҚШ ва Ўзбекистон дегегациялари сармоя ва савдо алоқаларни кучайтириш йўлларини муҳокама этди.

Матбуот брифингида Блейкдан Қирғизистонда ўзбеклар устидан бораётган маҳкамалар хусусида сўралди.

Саволга жавобан: Блейк адашиб, Қирғизистон ўрнига - Ўзбекистондаги маҳкамаларни кузатиб бормоқдамиз - деди.

Блейк: Айрим ҳолатларда ўзбеклар устидан бораётган маҳкамаларнинг қўрқув муҳитида бораётганидан ҳавотирдамиз.

Бу маҳкамалар халқаро талалабларга жавоб бермайди, деди АҚШ дипломати.

Блейкга кўра, айбдорларнинг жазоланиши Ўзбек ва Қирғизлар ўртасидаги ярашув жараёнининг муҳим таркибий қисмидир.

Журналистлардан бирортаси ҳам Ўзбекистоннинг АҚШ учун транзит нарҳини оширгани ёки Wikileaks даги иддаолар борасида сўрамади.

Блейк Туркманистон президенти Бердимуҳаммедовни мақтади.

Роберт Блейк: АҚШ Афғонистонни тиклаш ишларида Ўзбекистоннинг кўмагини юқори баҳолайди.

Блейк: Бердимуҳаммедов ёрдами билан Туркм-тондан, Аф-тон ва Пок-тон орқали Ҳиндистонгача газ қувури лойиҳасига эришилди.

Блейк: Ўзбекистон орқали ўтувчи ноҳарбий юклар ҳажмини билмайман.

Блейк Ўзбекистон расмийлари билан инсон ҳуқуқлари масаласини кенгкўламда муҳокама этганини айтди.

Сўзлашувларда президент Каримовнинг 12 ноябр куни қилган нутқи муҳокамалар диққат марказида бўлди, деди у.

Жумладан ўзининг ўтган йилги нутқида президент Каримов қонун устуворли ва фуқаролик жамиятни кучайтириш ҳақида гапирган эди.

Ниҳоят, АҚШ - Ўзбекистон бизнес форуми ҳақида ЎзА веб сайтида бир қулоч мақола пайдо бўлди. http://uza.uz/uz/business/15970/

UzA: 2010 yili mamlakatlarimiz o‘rtasidagi tovar ayirboshlash hajmi 181 million AQSH dollarini tashkil qildi.

Жаноб Блейк билан учрашган журналист Абдумалик Бобоев Озодлик радиосининг жонли эфирида.

Бобоев: Мен Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча журналистлар таҳдид остида қолаётгани ҳақида айтдим.

Бобоев Блейк эътиборини Ўзбекистонда барча мустақил веб саҳифаларга тўсиқ қўйилганига қаратди.

Блейк ҳеч қандай аниқ ваъдалар бермади, деди журналист Бобоев.

Бобоев:Сўз эркинлиги ва фуқаролик жамияти билан боғлиқ вазият олиб қаралганда учрашувимизни самарали деб айтолмайман.

Президент Каримов Блейкни эмас, Америка - Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролайн Лэммни қабул қилди.

Каримов билан учрашувда Boeing компанияси вакили ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосани Рустам Азимов бўлди.

Президент Каримов Америка-Ўзбекистон савдо палатасига эътибори катта эканини таъкидлади.

Кэролайн Лимм табассум ила Каримов гапларини диққат билан эшитиб турди.

Каримов Лиммга: Ташрифингиз АҚШ нинг Ўзбекистон бозорига кириш ва рақобат қилиш йўлидаги амалий қизиқиш ифодасидир.

Блейк бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Тошкентдаги сафари якунланди. Яна "твит"лашгунча...

Алишер Сиддиқ.










Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG