Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:27

Расмий Москва Ўзбекистон элчиси билан Корепанов масаласини муҳокама этди


Юрий Корепанов Россия фуқаролигини олишдан аввал, Ўзбекистон фуқароси бўлган ва бу мамлакат мудофаа вазирлигида ишлаган.
Юрий Корепанов Россия фуқаролигини олишдан аввал, Ўзбекистон фуқароси бўлган ва бу мамлакат мудофаа вазирлигида ишлаган.
16 феврал куни Россия Ташқи ишлар вазири муовини Григорий Карасин Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Зиёдулла Пўлатхужаев билан учрашди.

Учрашув давомида мамлакатларнинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлиги масалаларидан ташқари Ўзбекистонда 16 йилга маҳкум этилган Россия фуқароси Юрий Корепанов масаласи ҳам муҳокама этилди, дейди Озодликка Россия ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот ва матбуот Департаменти директори муовини Александр Болдирев.

- Учрашув давомида Россия томонидан Ўзбекистонда узоқ муддатга қамалган россиялик Ю. Корепанов масаласи кўтарилди. Элчи Россия талабларини Ўзбекистон раҳбариятига етказишга ваъда берди. Ҳозирча Россия Тшақи ишлар вазирлигининг бу масала юзасидан қилган бошқа сўровларига жавоб берилганича йўқ,- деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги мутассадиси Александр Болдирев.

31 январда Россия Федерацияси Кенгаши раиси, “Справедливая Россия” партияси етакчиси Сергей Миронов Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаев билан учрашган эди. Учрашув натижасида Ўзбекистонда қамоққа ҳукм қилинган собиқ полковникни озод этиш талаби билан 2 февралга белгиланган Москвадаги пикет тўхтатилган эди.

Шунингдек, Корепанов иши билан бевосита шуғулланаётган Россия Давлат Думаси депутати Александр Бурков талаби билан ЛДПР партиясининг Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси олдида 11 февралга мўлжалланган пикет тўхтатилган эди. “Жириновский пиар учун Корепановни нобуд қилмоқчи!”, дея таъкидлади Александр Бурков.

Юрий Корепанов 2003 йилда Россия фуқаролигини олишдан аввал, Ўзбекистон фуқароси бўлган ва бу мамлакат мудофаа вазирлигида ишлаган.

14 феврал куни “Наши” ёшлар ҳаракати намояндаларидан 3 киши Корепановни ҳимоя қилиш талаби билан Россия Ташқи ишлар вазирлиги олдида якка пикет ўтказди.

Эслатамиз, 11 январ куни Ўзбекистон ҳарбий трибунали Россия фуқаролигини олган, Ўзбекистоннинг собиқ фуқароси ва истеъфодаги полковник Юрий Корепановни Ватанга хиёнат қилганликда айблаб, 16 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

Ҳозирда бутун Россия бўйлаб Юрий Корепановни озод қилиш талаби билан имзо йиғиш акцияси давом этмоқда. Екатеринбургда собиқ совет армияси полковниги Юрий Корепанов ҳимоясига 5 мингдан ортиқ имзо йиғилди.
XS
SM
MD
LG