Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:03

Баҳрайндаги тўқнашувларда 4 одам нобуд бўлди


Баҳрайн пойтахти Манамада намойишчилар ва полиция ўртасида рўй берган тўқнашувда камида тўрт одам нобуд бўлди, 150дан зиёд одам жароҳатланди.

Сешанба кунидан буён минглаб одам шаҳар марказидаги Дур майдонида шиалар камситилишига қарши наймойиш ўтказмоқда.

Мамлакат хавфсизлик кучлари тунни шаҳар марказида ўтказган намойишчиларни тарқатишга уринмоқда.

Полиция бунинг учун кўздан ёш чиқарувчи газ ва резина ўқларни ишга солди. Сўнгги хабарларга кўра, шаҳарга танклар киритилган.

Баҳрайн мухолифати етакчиларидан бири Абдул Жалил ҳукуматни террорчиликда айблади.

- Бугун бўлаётган бу ҳодисалар ҳақиқий террор, - деди Абудал Жалил.

Кеча полиция билан тўқнашувда нобуд бўлган одамни дафн маросимига мингдан зиёд одам йиғилди. Маросимда ҳукуматга қарши чақириқлар янгради.

Баҳрайнда оммавий тартибсизликлар душанба куни бошланган эди.

Тунис ва Мисрдаги ходисалардан илҳомланган баҳрайнлик намойишчилар Facebook, Twitter тармоқлари орқали ўзларига тарафдор тўпламоқда.

Оқ уй маъмурияти Баҳрайн ҳукуматини ўз фуқаролари ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди.

- Минтақанинг бошқа мамлакатлари қатори Баҳрайн ҳукумати ҳам ўз фуқаролари ҳуқуқлари, жумладан норозилик намойишлари ўтказиш ҳуқуқларини ҳурмат қилиши ва уларнинг овозини эшитиши керак,- деди Оқ уй матбуот вакили Жэй Карни.
XS
SM
MD
LG