Линклар

logo-print
Араб дунёсидаги норозиликлар тўлқини Ливияга ҳам кўчди. Мамлакат мухолифати ўз тарафдорларини ҳукуматга қарши "Ғазаб куни" тадбирида қатнашишга чақирмоқда.

Ливиялик намойишчилар ҳам Тунис ва Мисрдаги ҳодисалардан илҳомланиб, ўз ҳаракатларини Интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали мувофиқлаштирмоқда.

Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий мамлакатни 40 йилдан кўпроқ вақт мобайнида бошқариб келади ва у Араб дунёсида тахтда энг узоқ вақт давомида қолаётган етакчи ҳисобланади.

Кеча Ливиянинг иккинчи йирик шаҳри Банғозида намойишчилар ва полиция ўртасида рўй берган тўқнашувда 40га яқин одам жароҳатланди.

Ливиялик ҳуқуқ фаоли Фатҳи Турбилнинг хибсга олиниши намойишларга туртки бўлди. Кейинчалик ҳуқуқ фаоли қўйиб юборилди.

Намойишчилар полицияга қарата тошлар отишди, полиция эса, сув, кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлар билан жавоб қайтарди.

Ливия ҳукумати намойишчиларни фитначилар дея уларнинг янги тартибсизликларни юзага чиқаришига бошқа йўл қўймаслигини баён қилди.

Бенғози пойтахт Триполидан 1,000 километр шарқроқда жойлашган.
XS
SM
MD
LG