Линклар

Россия милицияси бугун Москванинг собиқ мэри Юрий Лужковнинг хотинига тегишли "Интеко" ширкатида рейд ўтказди.

Россия Ички ишлар вазирлиги тергов қўмитаси вакили Ирина Дудукинанинг айтишича, ўтказилган рейд Москва банкидан 13 миллиард рубл (қарийб 450 миллион АҚШ доллари) ўмарилиши билан боғлиқдир.

"Интеко" ширкарти Москванинг ўтган йил лавозимидан ҳайдалган мэри Юрий Лужковнинг рафиқаси Елена Батуринага қарашли.

Батурина "Интеко"да ўтказилган рейд ширкат ва Москва банки билан асло боғлиқ эмаслиги, балки бу ўзи ва эрига сиёсий босим ўтказиш мақсадида тепадан буйруқ асосида амалга оширилган, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG