Линклар

Яман пойтахти Санада президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг мухолифлари ва тарафдорлари ўртасида янги тўқнашувлар рўй берди.

Хабарларга кўра, тўқнашувларда йигирмага яқин одам жароҳатланган.

Аксари талаба ва ёшлардан иборат намойишчилар мамлакатни 1978 йилдан бери идора этиб келаётган Али Абдулла Солиҳ истеъфосини талаб қилмоқда.

Сана университети биноси олдида йиғилган мухолифат тарафдорларига президент тарафдорлари қўлларида пичоқ ва тўқмоқлар билан ҳужум қилди.

Яманда ҳукуматга қарши намойишлар беш кундан буён давом этмоқда.

Кеча Яман жанубидаги Аден шаҳрида намойишчилар ва полиция ўртасида рўй берган тўқнашувда бир одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG