Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:27

"Жаслиқ"да диний маҳбусларга нисбатан жиноий иш тўқиб чиқарилмоқда


Ўзбекистонда халқ орасида борса-келмас номини олган "Жаслиқ" қамоқхонасида сақланаётган диний маҳбусларни озодликка чиқармаслик учун уларга нисбатан янги жиноий ишлар тўқиб чиқарилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистондаги мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи баёнот тарқатди.

Ташкилот раҳбари Суръат Икромовга кўра, Ўзбекистон шимоли шарқидаги "Жаслиқ" қамоқхонасида сақланаётган фарғоналик Набижон Мамажонов қамоқ жазосини ўтаб бўлиб, келаси ойда озодликка чиқиши керак бўлган бир пайтда унга нисбатан зудликда қамоқхона қонун-қоидаларини бузганлик айби қўйилган.

- Бундан мақсад диний айбловлар билан қамалганларни очиққа чиқармаслик. Бизнингча бу тепадан берилган буйруқ асосида қилинади,- деди Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов.

35 ёшли Набижон Мамажонов 1999 йилда ноқонуний диний гуруҳларга алоқадорликда айбланиб 12 йилга қамалган эди.
XS
SM
MD
LG