Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:02

"Катталар" бизни эшитсин


RFE/RL - A man talks on telephone - generic photo
RFE/RL - A man talks on telephone - generic photo


Олтинсойда эркаклар қолмади

Ҳамма Россияга ишга кетди, дейди Сурxондарëдан қўнғироқ қилган 23 яшар Шафоат исмли уй бекаси.

- Биз Олтинсой тумани Ҳайрондара қишлоғиданмиз. Ëшим 23да.

Озодлик: Ўқийсизми, ишлайсизми?

- Ўқимайман ҳам, ишламайман ҳам. Турмушга чиққанман, битта болам бор. Эрим Москвага кетди.

Озодлик: Ўзи Олтинсойда эркаклар қолганми?

- Иккита акакм кетди, хўжайиним кетди, янгам кетди.

Озодлик: Олтинсойда нима гаплар энди?

- Бироз қийин.

Озодлик: Нима қийин?

- Свет йўқ, газ йўқ, сув проблема.

Озодлик: Тирикчилик қанақа бўлаяпти?

- Фақат деҳқончиликда.

Озодлик: Нима экасизлар?

- Тарвуз, қовун, деҳқончилик фақат.

Озодлик: Қийин бўлаëтган бўлса, деҳқончиликнинг баракаси йўқми?

- Ер солиғи қиммат, катталар пул сўрайди. Акам чидай олмасдан Москвага кетиб қолди. Дадам оддий ўқитувчи, онам уй бекаси. Фақат рўзғор, уй иши. Далага чиқиб ишлаймиз фермерларда.

Озодлик: Одамлар, раҳбарлар эшитса, айтадиган гапингиз борми?

- Келса, бизнинг қишлоғимизни ҳам текширсин. Кўрсин қандай қийналиб яшаëтганини. Ҳамма ўзим бўлай дейди. Халққа бир нима қилишмайди катталар, дейди Олтинсойдан қўнғироқ қилган суҳбатдош.

Тулага самовар олиб борилмайди

Қўқонда тракторчи бўлиб ишлаган 43 яшар қўқонлик йигит ҳозир Туладаги қурилишларда ишлайди. Унинг 3 фарзанди ва рафиқаси Қўқонда қолган.

- Россиядаман. Тула деган жойидаман.

Озодлик: Хотин бола-чақангиз билан келдингизми?

- Йўқ, ўзим. Стройкада ишлаяпман. Асли Қўқонданман. Учта болам бор. Ëшим 43да. Ўзи асли тракторчи эдим. Ўзбекистон яхши. Ўзимиз туғилган жойимиз.

Озодлик: Бола-чақани Тулага олиб келмайсизми?

- Йўқ, бу ерда нима қилади, дейди Қўқонда тракторчи бўлиб ишлаган 43 яшар йигит.

Мазут йўқлиги боис электростанциялар ишламайди

дейди Қамашидан қўнғироқ қилган электр идораси ходими.

- Мен Қашқадарë Қамашиданман.

Озодлик: Қамашида нима гаплар энди? Тинчликми?

- Қамашида тинчлик. Қорлар йўқ. Баҳор иси келаяпти.

Озодлик: Нима иш қиласиз?

- Мен электросетда ишлайман.

Озодлик: Қашқадарëдан бизга “электр йўқ” деб кўп телефон келади. Нимага шунақа?

- Энди ëқилғи камда. Бизга асосан Сирдарëдан келадида. Ëқилғи йўқ. Мазутга ишлайдию. Мазут Россиядан келади.

Озодлик: Теплоэлектростанцияларда ëқилғи йўқ, шунақами?

- Шундай. Электр энергияни чеклаш кўп бўладида. Битта электр энергия билан чекланиб қолмаймиз. Газ масаласи жуда қийин. Газ йўқ умуман. Трубаларни монтаж қилганмиз анча кучлар ишлатиб, бошқа қилиб. Маблағ ўзимизнинг ҳисобимиздан бўлган. Бўлиб турибди энди. Худога шукур деб турибмиз. Бўлади энди светимиз ҳам, дейди Қамашидан қўнғироқ қилган суҳбатдош.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG