Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:03

Psiphon - Тўсиқларни олиб ташланг!


Ҳурматли муштарий, Озодлик Интернет саҳифаси Ўзбекистонда тўсиб қўйилгани ва саҳифамизга кириш йўллари ўта чеклангани боис, Сиз учун бу тўсиқларни айланиб ўтишнинг йўлларини ўйлаб қўйганмиз.


Бунинг учун, қуйидаги Интернет манзилларидан фойдаланишингиз мумкин:

Darvoza.com
Deraza.net
Osmon.org
Muddat.org
Glomontoit.com

Муҳим эслатма: Интернет браузерга бу манзиллар номини ёзганда одатдаги www. символини ёзманг.

Бунда браузерда Psiphon номли тўсиқларни олиб ташлайдиган саҳифа очилади. Бу саҳифа ҳар сафар Сизни турли Proxy серверлар орқали Озодлик сайтига олиб киради. Бунинг учун Psiphonдан фойдаланиш қоидалари ва махфийлик сиëсатини ўқиб, уларни қабул қилишингиз биланоқ Озодлик саҳифаси очилади. Бунда очилган саҳифа устидаги ҳисоб очиш тугмасини босиб, ўзингизга тегишли ҳисоб рақамини очсангиз, келгусида, бу манзиллар ишдан чиққан ҳолда ҳам Озодлик сайтига тўғридан-тўғри кириш имкони сақланиб қолади.

Албатта, сиз бу эслатмани ўқиб турган бўлсангиз, сайтимизга қўйилган тўсиқларни айланиб ўтганингизни англаб турибмиз. Бу эслатмани сайтимизга кира олмаётган яқинларингиз, дўстларингиз ва танишларингиз билан ўртоқлашарсиз деган умидда ёздик.
XS
SM
MD
LG