Линклар

Беларус мухолифати фаоли 4 йилга қамалди


Беларус суди мухолифат фаоли Василий Парфенковни 4 йилга озодликдан маҳрум қилди. Жазо муддатини у кучайтирилган режимли колонияда ўтайди.

Василий Парфенков 19 декабр куни Беларус президенти сайловидан кейин Минскда содир бўлган оммавий тартибсизликларда иштирок этганликда айбдор, деб топилди.

Беларус Ҳелсинки қўмитаси раиси Aleh Hulak Парфенков устидан чиқарилган ҳукм ортида мотивлар сиёсийдир, деди.

АҚШ давлат департаменти вакили Mark Toner Парфенков устидан ўтказилган судловни Беларус режимининг яна бир "негатив қадами", деб атади.

Сайловдан кейин ўтказилган норозилик митингларида қўлга олинганлардан 42 киши, шу жумладан 5 нафар президентликка номзод, уларнинг ишончли вакиллари ва журналистлар ўзлари устидан суд ўтказилишини кутмоқда.
XS
SM
MD
LG