Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:22

Манама шаҳрини ҳарбийлар ўз назоратига олди


БМТ Бош котиби Бан Ги Мун Баҳрайн ҳамда Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги бошқа мамлакатларда тинч намойишчиларга қарши зўравонликни тўхтатишга чақирди.

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрини ҳарбийлар ўз назоратига олди. Ҳарбийлар мухолифат лагерини тарқатиш учун куч ишлатган пайтда 4 киши нобуд бўлди, тақрибан 150 киши яраланди.

Жабрланганлар орасида Американинг АВС телекомпанияси мухбири Мигель Маркес ҳам бор.

Хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши тўқмоқ, резина ўқлар ва ёш оқизувчи газдан фойдаланди.

Ҳарбийлар оммавий акциялар ўтказишни вақтинча тақиқлади.
XS
SM
MD
LG