Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:40

Санада 25 киши яраланди


Яман пойтахти Сана шаҳрида норозилик намойишига чиққанлар билан полиция ҳамда президент тарафдорлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар чоғида 25 киши яраланди.

Аксари талаба ва ёшлардан иборат намойишчилар мамлакатни 1978 йилдан бери идора этиб келаётган Али Абдулла Солиҳ истеъфосини талаб қилмоқда.

Яманда ҳукуматга қарши намойишлар олти кундан буён давом этмоқда.

Яман жанубидаги Аден шаҳрида намойишчилар ва полиция ўртасида чоршанба рўй берган тўқнашувда бир одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG