Линклар

logo-print

Ливияда "Ғазаб куни"нинг олдини олмоқчилар


Кеча Ливия пойтахти Триполи шаҳрида мамлакат еткачиси Муаммар Қаддафий тарафдорлари мухолифат ўтказмоқчи бўлаётган "Ғазаб куни"нинг олдини олиш учун йиғилди.

Мухолифатчилар ўз ҳаракатларини интернетдаги социал тармоқлар орқали мувофиқлаштирмоқда.

Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабарига қараганда, маъмурлар норозилик акциясини уюштиришда айблаб 14 кишини қўлга олган.

Хабарларга қараганда, Ливия шарқидаги Ал-Байда шаҳрида чоршанба куни бўлиб ўтган тартибсизликлар давомида тинч аҳолидан икки киши нобуд бўлган.

Чоршанба куни Ливиянинг иккинчи йирик шаҳри Банғозида намойишчилар ва полиция ўртасида рўй берган тўқнашувда 40га яқин одам жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG