Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:35

Бугун Қоҳирада "Зафар куни"


Бугун Қоҳирада "Зафар юриши" ўтказилиши кутилмоқда. Мисрликлар бу акция билан Ҳусни Муборакдан қутилганини нишонламоқчи.

Мисрда ҳокимият ўзгарганига бир ҳафта бўлди. Лекин ҳаёт изга тушиб кетгани йўқ. Пойтахт кўчаларида танклар турибди, банклар ёпиқ, ишчи-хизматчилар иш ташлаган, мактаблар, олий ўқув юртлари ишламаяпти.

Ҳокимият Олий ҳарбий кенгаш қўлида. Жамоатчилик фаоллари кенгашдан сиёсий маҳбусларни озодликка чиқаришни, фавқулодда ҳолатни бекор қилишни ҳамда тезроқ сайлов ўтказишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG