Линклар

Мисрда Ҳусни Муборак истеъфосидан бир хафта ўтиб Қоҳирада минглаб одам "ғалаба марши"ни ўтказмоқда.

Муборакнинг ҳокимиятдан ағдарилганини байрам қилиш ва янги ҳарбий раҳбариятга босим ўтказиш мақсадида ўтказилаётган тадбир уюштирувчилари унда бир миллион одам қатнашишини тахмин қилмоқда.

Танклар билан ўралган Қоҳиранинг "Таҳрир" майдонига йиғилаётган халқ байрамона кайфиятда.

Айни пайтда собиқ президент тарафдорлари ҳам ўз тадбирларини режаламоқдалар.

Ҳусни Муборак кетганидан бир ҳафта ўтиб ҳам Мисрда ҳаёт сокинлашгани йўқ. Мактаб, банклар ҳали ҳам ёпиқ.

Бир ҳафта аввал ҳокимиятни қўлга олган Миср Олий ҳарбий кенгашидан сиёсий махбусларни озод этиш, мамлакатда жорий этилган фавқулодда холатни бекор қилиш ва адолатли сайловларни ўтказиш талаб қилинмоқда.

Мисрни 30 йил идора этган Ҳусни Муборак ўтган жума куни истеъфо берган эди.
XS
SM
MD
LG