Линклар

Манамадаги дафн маросимлари аксилҳукумат намойишларига айланди


Bahrain -- Anti-government protesters attend the funeral Mahmud Mekki, 23, who was killed the day before during violent police raid on anti-regime protesters, in the village of Sitra, 18Feb2011

Bahrain -- Anti-government protesters attend the funeral Mahmud Mekki, 23, who was killed the day before during violent police raid on anti-regime protesters, in the village of Sitra, 18Feb2011

Баҳрайндаги намойишлар пайти ҳалок бўлган тўрт намойишчининг бугунги дафн маросими ҳукуматга қарши норозиликка айланди.

Тўртавлон кеча пойтахт Манамада хавфсизлик кучлари аксилҳукумат намойишчиларни куч билан тарқатаётган пайтда ҳалок бўлишди.

Манаманинг Дур майдонига йиғилган намойишчиларга хавфсизлик кучларининг ҳужуми натижасида 200дан ортиқ одам жароҳатланди.

Баҳрайн армияси пойтахт Манаманинг асосий жойларини назорат қилаётгани билдирди ва тартибсизликлар олдини олиш учун йиғинлар ўтказишни ман этди.

Баҳрайнда оммавий тартибсизликлар душанба куни бошланган эди. Тунис ва Мисрдаги ходисалардан илҳомланган баҳрайнлик намойишчилар ҳам ўз ҳаракатларини Facebook, Twitter тармоқлари орқали мувофиқлаштиришган.
XS
SM
MD
LG