Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:56

Роберт Блейк: АҚШ Афғонистонни тиклаш ишларида Ўзбекистоннинг кўмагини юқори баҳолайди


Тошкентга сафар қилаётган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича муовини Роберт Блейк Афғонистонни тиклаш ишларида Ўзбекистоннинг кўмагига юқори баҳо берди.

Ўзбек расмийлар билан музокаралар сўнггида бугун ўтказилган матбуот анжуманида Блейк, жумладан бундай деди:

- Афғонистонда тинчлик ўрнатиш уринишларида Ўзбекистоннинг кўмаги, жумладан халқаро кучлар учун ноҳарбий таъминот юклари транзити учун рухсат бергани, Афғонистонга электр таъминоти ва Ҳайратон--Мозори-Шариф темир йўли қурилишидаги иштирокини АҚШ юқори баҳолайди,- деди жаноб Блейк.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг ўзбек расмийлари билан сўзлашувларида фуқаровий жамиятни ривожлантириш ва мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари муаммолари ҳам кўтарилган.

АҚШ дипломатига Американинг етакчи ширкати вакиллари ҳамроҳлик қилмоқда.

Бугун эрталаб Ўзбек-Америка Бизнес форумида Ўзбекистонга савдо ва сармоялар ётқизиш имкониятлари муҳокама этилган.

Тошкентга келишдан аввал Блейк кеча Туркманистон пойтахти Ашхободда ҳукумат вакиллари билан учрашди.
XS
SM
MD
LG