Линклар

logo-print

Интернет Ўзбекистонда ўзгаришлар ясай оладими?

  • Абдулла Искандар

Facebook, Twitter каби Интернет тармоқла Тунис ва Мисрда узоқ йиллардан бери ҳукмролик қилган диктаторларни ағдаришда катта рол ўйнади.

Facebook, Twitter каби Интернет тармоқла Тунис ва Мисрда узоқ йиллардан бери ҳукмролик қилган диктаторларни ағдаришда катта рол ўйнади.

Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида "Янги интернет технологиялари ўзгаришлар хамиртурушими?" деган мавзуни муҳокама қилдик. Тунис, Миср ва Баҳрайндаги халқ қўзғолишларига айнан янги интернет технологиялари сабаб бўлгани айтилади.


Бугунги эшиттиришимизда асосан ëшлар – Бишкекдан Озодликнинг Ëш тўлқин лойиҳаси раҳбари 25 яшар Тўлқин Умаралиев, Швециядан 35 яшар Гўзал Шерикбоева, Стокҳолм университети талабаси, Эрк партияси Европа бўлими координатори 24 яшар Султонмурод Иброҳимов ва Ўзбекистондан туриб Facebook, YouTube ва бошқа порталларда баҳс олиб бораëтган 18 яшар Юлдуз иштирок этади.

Шунингдек эшиттиришимизда Озодликнинг қозоқ хизмати бошловчиси Султонхон Жусуб ва Ўзбекистондаги илк мустақил ҳафталикка бундан 21 йил аввал асос солган, ҳозир Канададаги ўзбекларнинг хабарлашуви учун портал очган журналист Фахриддин Худойқулов иштирок этади.

Қадимги дунëнинг таниқли олими Архимед “Менга таянч нуқтасини берингчи мен ер куррасини ўз жойидан силжита оламан” деган эди.

Тунис ва Мисрда эса янги Интернет технологиялари сиëсий вазиятни ўзгартириш учун таянч нуқтаси бўлганига тарих гувоҳ.

Қурултой эшиттиришини қуйида тинглашингиз мумкин.

Алоқадор

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG