Линклар

logo-print

Мисрликлар инқилобни нишонлади


Муборакнинг 30 йиллик ҳукмдорлигига нуқта қўя олган мисрликлар ғалабани нишонлади.

Муборакнинг 30 йиллик ҳукмдорлигига нуқта қўя олган мисрликлар ғалабани нишонлади.

Жума куни ҳам Араб давлатларининг бир нечтасида минглаб одамлар кўчага чиқиб норозилик намойишларини давом эттирди. Норозилар аксил-ҳукумат чиқишларда ҳалок бўлган намойишчларни хотирламоқда. Мисрликлар ҳам яна намойишга чиқди, лекин бошқалардан фарқли улар инқилобни байрам қилди.


Шимолий Африка ва Яқин Шарқ бўйлаб давом этаётган норзилик намойишлари Баҳрайн ва Ливиядаги зўравонликларда ҳалок бўлган намойишчиларнинг дафн маросимига қўшилиб кетди. Яманда намойишчилар ҳукумат томонидан куч қўлланишига қарамасдан қаршиликни давом эттирмоқда, Эрон мухолифати ҳам ҳафта бошидаги тўқнашувларда қурбон бўлганларни дафн этишга тайёргарлик кўрмоқда.

Айни пайтда, Мисрда ўтаётган намойишлар 11 феврал куни президент Ҳусни Муборакнинг ҳокимиятдан ағдарилиши муносабати билан тантаналарни эслатмоқда.

Муҳаммад Ҳусн Қоҳиранинг Таҳрир майдонида ўтаётган байрам тадбирининг минглаб иштирокчиларидан бири.

- Биз инқилобни нишонлагани тўпландик. Биринчидан биз шаҳид кетганларни хотирлашимиз лозим. Биз амалга оширилган инқилобни янада мустаҳкамлаш учун жума намозига биргаликда келдик, чунки барча мақсадларга эришганимизча йўқ. Лекин энг асосий талабимиз, президент Муборакнинг истеъфога кетиши бажарилд, дейди Муҳаммад.

Мисрда ўтган ой охирида бошланган ва 18 кун тўхтовсиз давом этган аксил-ҳукумат намойишлар дунёни лол қолдирди. Миср президенти ағдарилишидан аввал Тунисда ҳам давлатни узоқ йиллар бошқариб келган президент Зайн ул-Абидин Бин Али ҳам ҳокимиятдан четлатилди.

Жорий ҳафтада бирдамлик намойишлари ва халқ исёнлари Баҳрайн, Ироқ, Ливия ва Яманда ҳам бўлиб ўтди.

Пайшанба куни Яманнинг Аден порт шаҳрида намойишчилар ҳукумат кучлари билан тўқнаш келди. Яманда етти кундан бери давом этаётган намойишлар қатнчилари 32 йилдан бери давлат тепасида ўтирган президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг истеъфосини талаб қилмоқда. Жума куни бир намойишчининг ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Намойишлар даворм этаркан, яна тўқнашувлар содир бўлиши кутилмоқда.

Айни пайтда, Баҳрайнда минглаб одамлар пайшанбага ўтар кечаси ҳукумат кучлари пойтахт Манаманинг Дур майдонига қилган ҳужуми пайтида ҳалок бўлган намойишчиларни дафн этиш маросимида қатнашмоқда. Аҳолисининг 70 фоизи шиа бўлган, лекин суннийлар томонидан бошқариладиган Баҳрайндаги норозилик иштирокчилари кенг қамровли сиёсий ислоҳотларнинг амалга оширилиши шиаларнинг камситилишига чек қўйишни талаб қилмоқда.

Пайшанбага ўтар кечаси Дур майдонида тунаб қолган намойишчиларни тарқатиш учун ҳукумат кучлари ҳужум қилгани оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди 200га яқин одам жароҳатланди.

Бу билан Баҳрайнда намойишлар бошланганидан бери ҳалок бўлганлар сони камида олти кишига етди.

Ливияда пайшанба кунги “Ғазаб куни”дан кейин давом этган норозиликларда 14 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Хабарларга кўра мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Бенғази ва қўшни ал-Байда шаҳарчасида минглаб одамлар кўчаларга чиққан.

Президент Муаммар Қддафийнинг тарафдоралари ҳам пойтахт Триполида намойиш ўтказди.

Ливиядаги чиқишларда ҳалок бўлганларнинг баъзилари бугун ерга қўйилади.

Айни пайтда, Ироқнинг Курдистонида хавфсизлик кучлари ислоҳотларни талаб қилиб чиққан намойишчиларга қарата ўт очгани ва камида икки кишини ўлдиргани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG