Линклар

Баҳрайннинг йирик мухолифат ҳаракати қирол Ҳамад ал-Халифнинг мамлакатда юзага келган сиёсий бўхронни бартараф этиш учун умуммиллий мулоқотни бошлаш таклифини рад этди.

Мухолифатнинг айтишича, музокаралар бошлашнинг ягона шарти ҳукумат истеъфоси ва ҳарбийлар Манама кўчаларини бўшатишидир.

Баҳрайндаги тўқнашувларда сўнгги хабарларга кўра 60дан зиёд одам жароҳатланди.

Ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилиб чиққан намойишчиларга хафсизлик кучлари ўт очган эди.

Пайшанба кунги тўқнашувларда эса 4 одам нобуд бўлди.

АҚШ президенти Барак Обама Баҳрайнда тинч намойишчиларга нисбатан куч қўлланилишини қоралади.
XS
SM
MD
LG