Линклар

Ливиядан келаётган хабарларга кўра, оммавий норозиликлар пайти ҳалок бўлганлар сони бу давлатда 84га етган.

Бу ҳақда Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълум қилди.

Ташкилотга кўра, биргина Бенғози шаҳрида ислоҳот талаб қилиб чиққан намойишчиларга қарата хавфсизлик кучлари ўт очиши оқибатида 35 киши нобуд бўлган.

Жума куни Ливияда норозилик тўлқини бошқа шаҳарларга ҳам кўчди.

Ливия ҳукумати норозиларнинг ҳар қандай чиқишини бостириши ҳақда огоҳлантирган.

Ливия раҳбари Муаммар Каддафий мамлакатни қирқ йилдан ортиқроқ давр мобайнида идора этиб келади ва Каддафий араб дунёсида энг узоқ муддат тахтда қолаётган етакчи саналади.
XS
SM
MD
LG