Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:32

Покистон қўшинлари 15 жанггарини йўқ қилди


Покистон қўшинлари Афғонистонга чегарадош қабилалар яшайдиган минтақада 15 нафар жанггарини йўқ қилди.

Ҳукуматнинг юқори лавозимли расмийсига асосланиб Ройтарс ахборот агентлигининг хабар қилишича, якшанбага ўтар кечаси юзга яқин жанггари оғир қуроллар билан Зиёрат минтақасидаги хавфсизлик текширув пунктига ҳужум қилган.

Томонлар ўртасида бошланган отишма бир неча соат давом этган.

Ўтган ой Покистон қўшинлари Моҳманд минтақасида ўтказган кичик амалиётлар давомида юздан ортиқ жанггарини йўқ қилган эди.
XS
SM
MD
LG