Линклар

logo-print

Баҳрайн ҳукуматининг мухолифат билан музокара ўтказиши кутилмоқда


Баҳрайнда полиция кучлари кўчалардан олиб чиқилганидан сўнг шанба куни пойтахт Манама марказидаги “Дур” майдонига йиғилган минглаб намойишчи тунни чодирларда ўтказди.

Шаҳзода Салмон бин Ҳамад Ал Халифа мухолифат вакиллари билан музокара ўтказиши кутилмоқда.

Баҳрайнда ҳукуматга қарши олти кундан бери давом этаётган норозилик намойишлари ва тўқнашувларда олти киши нобуд бўлди.

Шанба куни телевидение орқали халққа мурожаат қилган шаҳзода одамларни оғир-босиқ бўлишга ва сиёсий мулоқотга чақирди.

Ундан олдин шаҳзода қўшинларни олиб чиқиш ҳақидаги намойишчилар талабини бажарган эди.

Баҳрайнни сунний мазҳабида бўлган Ал-Халифа сулоласи бошқариб келмоқда.

Бироқ мамлакат аҳолисининг аксарини ташкил этган шиалар анча вақтдан бери камситилаётганидан шикоят қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG