Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:58

Ливия. Бенғозида талафотлар сони ортмоқда


Ливиянинг Бенғози шаҳрида президент Муаммар Қаддафийга қарши беш кундан бери давом этаётган норозилик намойишларида кўрилган талафотлар сони ортмоқда.

Маҳаллий касалхона расмийлари хавфсизлик кучлари ўлган намойишларнинг дафн маросимида қатнашаётган норозиларни ўққа тутгани оқибатида ўнлаб одам нобуд бўлганини айтди.

Ундан аввал Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти норозилик акцияларида камида 84 киши нобуд бўлганини билдирган эди.

Ҳукумат ўрнатган қаттиқ назорат сабабли бу маълумотларни тасдиқлаш имконсиз.

Ливия ҳукумати талафотлар ёки содир бўлган зўравонликлар ҳақида ҳеч қандай хабар тарқатмади.

Айни пайтда Британия Ташқи ишлар вазири Виллиам Ҳейг намойишчиларга қарши оғир қуроллар ва мерганлар қўлланилганини кескин қоралади.

Муаммар Каддафи Ливияни 40 йилдан ортиқ вақтдан бери бошқариб келмоқда.
XS
SM
MD
LG