Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:41

Афғонистон. Худкуш ҳужумда хавфсизлик ходимлари нобуд бўлди


Афғонистонда амалга оширилган ҳужумда камида 35 киши нобуд бўлди.

Бази хабарларда ўлганлар сони 40 киши экани айтилмоқда.

Расмийлар шанба куни Жалолободда содир этилган портлаш оқибатида яна 70 киши яраланганини билдирди.

Хабарларга кўра, чегара полицияси кийимидаги қуролли ва худкуш шахслар “Кабулбанк”нинг маҳаллий бўлимида ўзини портлатган.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Худкушлар Афғонистон хавфсизлик кучлари аъзолари банкдан маошларини олаётган пайтда ўзини портлатган.
XS
SM
MD
LG