Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:45

ҲРУ: Ливиядаги зўравонликларда юздан зиёд одам нобуд бўлди


Бенғози шаҳрида отилган намойишчилардан бири, 18 феврал, 2011 йил
Бенғози шаҳрида отилган намойишчилардан бири, 18 феврал, 2011 йил
Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти 16 феврал куни Ливияда ҳукуматга қарши норозиликлар бошланганидан бери камида 104 киши нобуд бўлганини билдирди.

Хабарларга кўра, 19 феврал куни Бенғози шаҳрида 40 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган Муаммар Қаддафийга қарши намойишга чиққан одамларни қўшинлар ўққа тутган ва мерганлар томлардан туриб намойишчиларни нишонга олган.

Хорижлик мухбирларнинг мамлакатга киришига рухсат берилмагани учун бу маълумотларни тасдиқлаш имконсиз.

Ливия ҳукумати талафотлар ёки содир бўлган зўравонликлар ҳақида ҳеч қандай хабар тарқатмади.

Британияда чиқадиган "The Independent" газетаси Ливиянинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланган Бенғозидаги зўравонликлар пайтида 200 кишидан ортиқ одам ўлган бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

Ливиянинг бошқа шаҳарларида ҳам намойишчилар билан хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар бўлгани айтилмоқда.

Мамлакат пойтахти Триполида эса вазият нисбатан тинч.

Ливиядаги диний уламолар хавфсизлик кучларини тинч аҳолини ўлдиришни тўхтатишга чақирди.
XS
SM
MD
LG