Линклар

Яманда тартибсизликлар давом этмоқда


Сана шаҳридаги тартибсизлик, 18 феврал, 2011 йил

Сана шаҳридаги тартибсизлик, 18 феврал, 2011 йил

20 феврал куни Яман пойтахти Санада уч мингга яқин талаба президент Али Абдуллоҳ Солеҳнинг истеъфога чиқиши талаби билан яна намойиш ўтказди.

Бир кун олдин намойишчилар билан Солеҳ тарафдорлари ва полиция кучлари ўртасида содир бўлган тўқнашувда беш намойишчи жароҳатланган эди.

Гувоҳларнинг айтишларича, норозилик акциясида бир намойишчи отиб ўлдирилган. Ички ишлар вазирлиги эса бу маълумотни рад қилди.

Яманни 32 йилдан бери бошқариб келаётган президентга қарши 18 феврал куни ўтказилган намойишда беш киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG