Линклар

Тунис ҳукумати Саудия раҳбариятидан собиқ президентни сўрамоқда


Тунис ҳукумати мамлакат собиқ президенти Зайнул-Обидин Бин Алини экстрадиция қилишни сўраб, Саудия Арабистони раҳбариятига мурожаат қилди.

Тунисга 23 йил раҳбарлик қилган Бин Али мамлакатда 14 январ куни оммавий норозиликлар кучайиши ортидан Саудия Арабистонига қочган эди.

Ўшандан буён у ҳақда ҳар хил гап-сўзлар тарқалди. Бин Али оғир хаста ёки ўлган деган миш-мишлар ҳам пайдо бўлди.

Тунисда Зайнул-Обидин Бин Али инсон ҳуқуқларини оёқости қилганлик, коррупция ва давлат маблағларини суистеъмол қилганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG