Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:37

Эстония мотам тутмоқда


Эстониядаги болалар уйида ёнғиндан 10 бола нобуд бўлгани муносабати билан бугун мамлакатда мотам куни, деб эълон қилинди.

Эстония жанубидаги Хаапсалу шаҳридаги болалар уйида кеча ёнғин рўй берди.

Ёнғин пайти бино ичкарисида 37 бола ва 9 тарбиячи бўлган. Ўт ўчирувчилар уларнинг кўпчилигини қутқаришди.

Ёнғиндан вайрон бўлган болалар уйи ногиронлар учун мўлжалланган маскан бўлган.

Кечаги ҳодиса ортидан Эстония Бош вазири ёнғин сабабларини ўрганиш учун бугун зудликда ҳукумат мажлисини чақирди.
XS
SM
MD
LG