Линклар

Москванинг собиқ мэри Юрий Лужковнинг рафиқаси, "Интеко" ширкати раҳбари Елена Батурина терговга чақиришса, Россия пойтахтига қайтиши мумкинлигини истисно қилмаслигини айтди.

Кеча НТВ каналига берган суҳбатида Батурина Россияни бутунлай тарк этиш истаги йўқлигини, лекин бунинг учун ватанида ўзига нисбатан хавф йўқлигига тўлиқ амин бўлиши кераклигини таъкидлади.

Ҳозир Елена Батурина Лондонда.

Ўтган хафта Батуринанинг "Интеко" ширкати офисида Москва милицияси тинтув ўтказди. Ички ишлар вазирлиги расмийлари ўтказилган бу рейд Москва Банкидан 13 миллиард рубл ўғирланиши билан боғлиқ эканини айтишган.
XS
SM
MD
LG