Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:27

Қозоғистонда президентликка номзод кўрсатиш ниҳоясига етди


Президентликка номзод кўрсатишнинг сўнгги куни – 20 февралгача Қозоғистон Марказий сайлов комиссиясига 19 киши номзод ўлароқ рўйхат олишни сўраб мурожаат қилди. Ҳозирча улардан фақат амалдаги президент Нурсултон Назарбоевгагина номзодлик гувоҳномаси берилган.

Президентликка номзодини кўрсатган 19 нафар қозоғистонликнинг бештаси номзодлар учун мажбурий бўлган давлат тили имтиҳонидан ўтолмади. Улардан иккита ўз номзодини олиб ташлади.

Қозоғистон президенти лавозими учун номзод кўрсатиш 2 мартгача давом этади. Бу вақт оралиғида президентликка номзодлар давлат имтиҳонидан ўтишлари ва МСК қарорига кўра, ўз қўллови учун камида 91010 сайловчи имзосини йиғиб топширишлари керак бўлади.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссиясига номзод сифатида рўйхатга олишни сўраб, ариза топширганлардан тўрт нафарининг номзоди сиёсий партиялар тарафидан илгари сурилган, қолгани мустақил номзодлардир. Улар орасида уч аёл ва Қозоғистон мусулмонлар иттифоқи раиси ҳам бор.

Қозоғистонда муддатдан аввалги президентлик сайловлари 3 апрелга белгиланган. Президентлик сайловлари аслида 2012 йилга режаланган эса-да, яқинда президент Нурсултон Назарбоев кутилмаганда сайловларнинг муддатидан илгари бўлиб ўтишини эълон қилганди.
XS
SM
MD
LG