Линклар

Расмийлар Судан Президенти Умар Ҳасан ал-Башир навбатдаги президентлик сайловида иштирок этмаслигини билдирди.

Ҳукмрон партиянинг юқори лавозимли расмийси Раби Абделати Ройтерс ахборот агентлигига ал-Башир тўрт йилдан кейин ўтказиладиган президентлик сайловида қатнашмайди, дея баён қилди.

Унга кўра, бу мамлакатни демократиялаштириш мақсадида ўтказилаётган қатор ислоҳотларнинг бир қисмидир.

Умар Ҳасан ал-Башир Халқаро жиноий суд томонидан Дарфур минтақасида уруш жиноятлари ва геноцид содир этилганликда айбланган давлат раҳбаридир.

У ўзига қўйилган барча айбловларни рад қилган.
XS
SM
MD
LG