Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:00

Афғонистонда ўнлаб одам худкуш ҳужум қурбони бўлди


Афғонистон шимолида амалга оширилган худкуш ҳужум оқибатида 28 киши нобуд бўлди.

Афғонистон ҳукумати расмийси Муҳаммад Аъюб Ҳақёрга кўра, худкуш шахс Қундуз вилоятининг Имом Соҳиб туманида ҳужжат олиш учун навбатда турган одамлар орасида ўзини портлатган.

Кобул расмийси портлаш оқибатида яна ўнлаб одам яраланганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG