Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:57

Ливиялик уч дипломат “инқилоб”га қўшилди


Ливиялик уч нафар дипломат, жумладан, Ҳиндистон ва Араб Лигасидаги Ливия дипломатлари истеъфога чиқди.

Муаммар Қаддафи мамлакатни тарк этгани ҳақида миш-мишлар тарқалган бир пайтда улар “инқилобга қўшилаётганлари”ни эълон қилдилар.

Айни пайтда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг Брюсселда бўладиган йиғилишида Европа Иттифоқи фуқароларини Ливиядан эвакуация қилиш масаласи муҳокама этилиши режаланган.

Учрашувда сўзлаган Британия Ташқи ишлар вазири Вилям Ҳейг ўз мамлакати Ливия раҳбарларига сўнгги воқеалар хусусида хавотир билдирганини айтди.

- Британия ҳозир Ливияда содир бўлаётган воқеалардан жиддий ташвишда. Намойишчиларга қарши куч қўлланилганига эътироз билдириш учун кеча мен полковник (Муаммар) Қаддафининг ўғли Сайф ал-Исломга қўнғироқ қилдим, деди Вилям Ҳейг.

Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари ҳам Ливия ҳукуматининг демократия тарафдори бўлган намойишчиларга қарши куч қўллаганини кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG