Линклар

Яман раҳбари фақат сайлов орқали ҳокимиятни топширишини айтди


Яманни 1978 йилдан бери бошқариб келаётган президент Али Абдуллоҳ Солиҳ фақат сайловдаги мағлубияти уни ҳокимиятдан четлата олиши мумкинлигини баён қилди.

Солиҳ бу ҳақда 21 феврал куни пойтахт Санада ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

- Ҳокимиятни эгаллашни истаётганларга шуни айтмоқчиманки, келинг буни парламент ёки президентлик сайлови орқали маданий йўл билан амалга оширинг,- дея баён қилди Яман раҳбари.

Айни пайтда Сана университети олдида намойишга чиққан минглаб талаба президент истеъфога чиқишини талаб қилмоқда.

Аден шаҳрида хавфсизлик кучлари бир кишини отиб ўлдирди, тўрт нафари яраланди.

Бу билан 17 феврал куни ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан бери Яманда ўлганлар сони 12 кишига етди.
XS
SM
MD
LG