Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:26

Тожикистон довонидаги автоҳалокатда беш киши нобуд бўлди


Тожикистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, фалокат қалин қор ёғиши натижасида йўл музлагани сабабли юз берган.

Маълумотларга кўра, Мицубиси Пайжеро русумли автомашина Анзоб довонидаги тоғ йўлдан 100 метр жарликка қулаган. Оқибатда беш йўловчи ҳалок бўлган. Улардан икки нафарининг жасади топилган. Қолганлари бедарак йўқолган. Автомашинани бошқарган одам турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Тожикистон жануби ва шимолини айнан шу баланд тоғли Душанбе-Хўжанд йўли боғлаб туради. 2000 йилгача тожикистонликлар республика шимолига сафар қилиш учун Ўзбекистон йўлларидан фойдаланишган.

Жорий йилнинг биргина январ ойида бу довонда 100 дан зиёд автоҳалокат содир бўлди, 50 кишидан ортиқ тожикистонлик ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG