Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:06

Эрон флотига қарашли кемалар Сувайш каналига кирди


Бу 1979 йилда Эронда Исломий инқилоб амалга оширилганидан бери Эрон ҳарбий кемаларнинг Сувайш канали орқали илк бор ўтишидир.

Хабарларга кўра, маҳаллий вақт билан 06:00 да каналга кирган кемалар ҳозир Ўртаер денгизи томон сузмоқда.

Эрон кемалари ҳарбий машқлар ўтказиш учун Сурия томон сузиши тахмин қилинмоқда.

Эроннинг ҳарбий кемалари Сувайш канали орқали ўтишини Исроил ҳукумати “провокация”, деб атаган.
XS
SM
MD
LG